Инсон ҳамиша хотира ва эъзоз қуршовида яшайди. Аждодларимиз маънавияти, маърифий ўгитлари тинч ва осойишта ҳаётни қадрига етишга ундайди.

Айниқса юртимизда кенг нишонланиб келинаётган хотира ва қадрлаш куни тарихий хотиралар яна бир бор ёдга олиниб, ундан тўғри хулосалар чиқаришга имконият яратилади.Бухорода 9 май «Хотира ва қадрлаш куни» байрамига бағишлаб ўтказилган тадбирда 1941-1945 йиллар уруш ва меҳнат фронтида тинчлик учун курашиб ҳалок бўлган жасур ва матонатли ўғлонлар хотираси ёд этилди.

Ўзбекистон миллий метрология институти Бухоро филиали ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда тинч-осойишта ҳаётимиз учун жасорат кўрсатиб жон фидо қилган ватандошларимиз хотираси ёд этилди. Филиал ходимлари Бухоро шаҳридаги «Мотамсаро Она» ҳайкали пойига гулдаста қўйдилар.

Шунингдек, маърифий учрашув давомида филиалда ҳалол меҳнат қилиб келаётган ёши улуғ устозларга ҳам эҳтиром кўрсатилди.