Мамлакатимизда бугунги кунда тадбиркорлик субъектлари ва ишлаб чиқариш корхоналари жадаллик билан ривожланиб, илмий-инновацион ютуқлардан фойдаланган ҳолда янги қувватлар ишга туширилмоқда. Ўз навбатида уларга кенг имкониятлар ҳам яратилган.

Қўқон шаҳридаги «ИНДОРАМА КОКАНД ТEХТИЛE» корхонаси тўқимачилик маҳсулотларини тайёрлаш ҳамда экспортга йўналтиришда етакчи ишлаб чиқарувчилардан ҳисобланади. Мазкур корхонага стандартлаштириш соҳасида Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги тизим ташкилотлари томонидан кўрсатилаётган амалий ёрдамлар натижасида халқаро стандартлар жорий этилган ва сертификатлаштирилган.

Оммавий ахборот воситалари вакиллари «Ташқи бозор ва халқаро талабаларга жавоб берадиган стандартлар асосидаги маҳсулотлар сифати ОАВ нигоҳида» мавзусида ташкил этилган пресс-тур давомида ушбу корхонага ташриф буюрди. Жараёнда журналистлар корхона фаолияти, маҳсулотлар сифати ҳамда ҳудудий филиаллари томонидан кўрсатилаётган соҳа хизматлари билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлдилар.