Бухоро вилоятида 2022 йил ҳосили учун дон қабул қилиш масканларини мавсумга тайёргарлигини ўрганувчи вилоят ишчи гуруҳи томонидан дон қабул қилиш масканлари, уруғлик донни қабул қилиш ва уни қайта ишлаб чиқариш кластерларида ўрганиш ишлари бошланди. Вилоятда 17 та техник ва 3 та уруғлик дон қабул қилиш шохобчалари мавсумга тайёрлаб қўйилган. Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг ҳудудий филиаллари мутахассислари мазкур ишчи гуруҳи билан ҳамкорликда «Қоракўлдонмаҳсулот» ва «Яккатут» дон ишлаб чиқариш масканларда бўлиб, мавжуд ўлчов ускуналарининг давлат кўригидан ўтказилганлиги, тарозиларнинг тўғри ишлаши, синов ускуналарининг аттестатланганлиги ҳолатларини қайта ўрганиб чиқдилар.
Ишчи гуруҳи томонидан вилоятнинг қолган туманларида ҳам ўрганиш ишлари давом эттирилиб, ишлаб чиқариш корхоналарига амалий ёрдам кўрсатилмоқда.