Жорий йилнинг 16-18 май кунлари Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожлантириш ташкилоти томонидан ташкил этилган, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сифат стандартлари бўйича ишчи гуруҳи “Янги мева ва сабзавотлар учун стандартларни ишлаб чиқиш бўйича махсус секция”сининг 70-сессияси онлайн тарзда бўлиб ўтмоқда.

Мазкур семинар ишида Агентликнинг масъуллари фаол иштирок этиб, мева ва сабзавотлар савдосига қишлоқ хўжалиги сифат стандартларининг таъсири таҳлили, янги мева ва сабзавотлар учун электрон сифат сертификатларини жорий этиш каби масалалар муҳокама этилмоқда.

Менежмент тизимларини жорий этишни мувофиқлаштириш бошқармаси