Ҳудудий филиаллар фаолиятида Олий таълим даргоҳлари билан ҳамкорлик устуворлик касб этмоқда. Соҳада илмий изланишларни олиб бориш, малакали ёш кадрларни ишга олиш ва ходимларга илмий изланиш олиб боришларига кўмаклашиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Агентлик тизимидаги Ўзбекистон миллий метрология институти, Бухоро ҳудудий филиали, Бухоро муҳандислик - технология институти билан ҳамкорлик қилиб келади. Бунинг натижасида кўплаб учрашув ва семинарлар ўтказиб келинмоқда. Бугун ҳудудий филиалда “ Рақамли технологиялар даврида метрология» мавзусида тадбир ташкил этилди.

«20 май Бутунжаҳон метрология куни “ байрами арафасида ташкил этилган мазкур учрашувда, ҳамкорликнинг истиқболлари, талабаларнинг амалий машғулотларини самарали ташкил этиш, соҳа йўналишларида битирувчи талабаларни ишга жойлаштириш ва ҳамкорликда илмий ишларни олиб бориш масалалари кўриб чиқилди. Учрашувда институт ректори ва бошқа масъуллар иштирок этиб, ўз таклифларини билдирдилар. Шундан сўнг бир гуруҳ иқтидорли талабалар қимматбаҳо диплом ва совғалар билан тақдирландилар. Учрашув ниҳоясида институт масъуллари янги ташкил этилган замонавий лаборатория фаолияти билан танишдилар.