Музейлар —ўтмишдан келган тарихий маданият, маърифат, табиат ёдгорликларини ўзида мужассам этган маскан  ҳисобланади. Шу билан бирга, халқнинг маънавий дунёсини бойитиш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашда ҳам музейларнинг ўрни беқиёс.

«18 май Халқаро музейлар куни» муносабати билан Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Марказий аппарати масъул ходимлари ва тизим ташкилотларининг Олмалиқ шаҳар ҳудудий филиаллари ходимлари “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” тарихи музейига саёҳат уюштирдилар.

 Таъкидлаш жоизки, ташкил қилинаётган бу каби тадбирлар ходимларга маънавий озуқа бериш ҳамда уларда касбга садоқат ва ватанга муҳаббат, аждодларга, тарихимизга бўлган фахр туйғуларини оширишдан иборатдир. Ҳудди шундай, ушбу комбинат тарихини тўлиқ акс эттирувчи музейга қилинган экскурсия давомида ходимлар республикамизнинг етакчи ишлаб чиқариш компанияси тарихи билан бирга ҳар бир даврда комбинат фаолиятида фаойдаланилган соҳага оид ашёлар, ходимлар, қаҳрамонлар билан ҳам танишиб, кенг маълумотга эга бўлдилар.