Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига тармоқларда техник жиҳатдан тартибга солиш талабларига риоя этилиши юзасидан давлат назоратини юритиш вазифаси юклатилган.

Мазкур вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Агентлик ҳузуридаги Департамент томонидан 2022 йилнинг ўтган даврида қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналарда ўрганишлар ўтказилди.

Ўрганишларда корхона вакилларига техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳаларида қонун бузилиши ҳолатларини аниқлаш ҳамда зарурий кўмак бериш юзасидан Республикамиздаги 608 та корхоналарнинг фаолияти ўрганилди.

Ўрганишларда 107 та ишлаб чиқариш корхоналарида 117 та ҳолатда камчиликлар аниқланди, жумладан; 59 та ҳолатда стандартлар жорий этилмаганлиги, 54 та ҳолатда корхоналарда ўлчаш воситалари метрологик қиёслаш кўригидан ўтказилмаганлиги, 4 та корхонада маҳсулотлар сертификатланмаган ҳолда истеъмолчиларга етказиш ҳолатлари аниқланди.

Шу билан бирга, 215 та тадбиркорлик субъектларига 595 та ҳолатда соҳага оид масалаларда амалий ёрдам кўрсатилди.

Жумладан, 119 та корхона 197 та стандарт ва техник регламентлар билан таъминланди.

53 та корхонада 355 та ўлчов воситалар метрологик қиёслаш кўригидан ўтказилди.

43 та корхонада сертификатлаштириш ишлари олиб борилди.