ЎзТТСА тизим - ташкилотлари Олмалиқ ҳудудий филиаллари ҳамкорлигида «Қадриятлар миллат маънавиятининг кўзгуси» мавзусида маънавий-маърифий суҳбат ўтказилди. Унда ижтимоий ҳаётда аёлларнинг ўрни ортиб борган сари уларнинг жамиятдаги мавқейи, таълим олиши, илм билан шуғулланиши, тадбиркорлик соҳасида ўз ўрнига эга бўлиб бораётгани таъкидланди.

Шунингдек, тизим-ташкилотларида меҳнат қилаётган хотин-қизларга эътибор қаратиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни илмий изланишлар олиб боришларига кўмаклашиш муҳимлиги айтиб ўтилди.

 Давлат хизматчисининг кийиниш маданияти ҳам ўзига хос бўлиши, оилавий муносабатлардаги аёлнинг, шу жумладан давлат ташкилотларида фаолият юритадиган хотин-қизларнинг ўрни тобора мустаҳкамланиб бораётгани айтиб ўтилди.

 Агентликнинг 2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегиясини 2021-2022 йилларда амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирида белгиланган вазифалар ҳақида ҳам тушунчалар берилди ва филиаллардаги хотин-қизлар учун яратилган шароитлар билан танишилди.

Давра суҳбати сўнггида «Давлат тилида иш юритиш» ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг китоби  идоравий кутубхоналар учун совға қилинди.