Қарши муҳандислик иқтисодиёт институтида Ўзбекистон миллий метрология институти, Қашқадарё ҳудудий филиали, Департамент ва «ЎзТест» маркази Қашқадарё бўлинмалари масъуллари билан биргаликда талабалар иштирокида «Ишлаб чиқариш ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаларида замонавий метрологиянинг ўрни ва аҳамияти» мавзусида илмий амалий семинар ўтказилди. Мазкур учрашувда маҳсулот ишлаб чиқаришда, унинг сифатини таъминлашда ҳамда истеъмолчилар манфаатларини ҳимоя қилишда ўлчовларнинг ишончли ва ҳаққоний бўлиши муҳимлиги таъкидланди. Шунингдек, хизмат кўрсатиш соҳаларида юқори сифатга асосланган халқаро стандартларнинг ўрни муҳимлиги ва бу жараёнларда давлат назорати тадбирлари ўтказилиб келинаётгани ижобий самара бераётгани ҳам айтиб ўтилди.