Юртимизда саноат корхоналдари фаолиятига берилаётган эътибор натижасида, уларнинг фаолиятида бир қатор ижобий натижалар кўзга ташланмоқда. Масалан, Жиззах вилоятида жойлашган "Бону Ширинликлари" ишлаб чиқариш корхонаси ҳозирги кунда Россия, Монголия. Озарбайжон, Ироқ, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон давлатларига қандолат маҳсулотларини экспорт қилмоқда. Мазкур корхона Ўзбекистон илмий синов ва сифат назорати маркази, Жиззах филали томонидан Евроиқтисодий иттифоқининг мувофиқлик декларацияси тўғрисидаги ҳалқаро сертификат билан таъминланди.

Мазкур сертификат корхонага экспорт учун катта йўл очади.