ЎзТТСА ташаббуси билан республикамизда фаолият юритаётган ижод мактаблари билан ҳамкорликда маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Худди шундай тардбир Андижон шаҳридаги Муҳаммад Юсуф номидаги ижод мактабида ўтказилди. Тадбирда ижод мактаби ўқувчилари шоир ижодидан намуналар айтиб беришди. Иқтидорли ўқувчилар ўзларининг қизиқишлари бўйича ижодий чиқишлар намойиш этдилар. Бундай учрашувлар Агентлик тизими ходимларида катта таассурот қолдиради ва ўзбек тилининг ривожига катта ҳисса қўшган шоир ва адибларимиз ҳаёти ва жоди билан яқиндан танишадилар, асарларининг мазмун моҳиятини ўрганади, ўзларига мотивация оладилар.

Таъкидлаш лозим, ижод мактабининг умумтаълим мактабидан фарқи шуки, уларда она тили, адабиёт, чет тиллари ва ихтисослик фанлари чуқур ўргатилади, синфларда ўқувчилар сони 20 нафарни ташкил этади. Индивидуал ишлаш учун шароит яратилган, машҳур адиблар, ёзувчилар, шоирлар томонидан мунтазам равишда мастер класслар ташкил этилади. Ижод мактаблари ўқувчилари бўлажак таржимон, журналист, лингвист олим, шоир, ёзувчи, дипломат бўлиши билан бирга, ватанпарварликни тарғиб қилувчи етук мутахассислар бўлиб етишадилар.