Ҳудуддаги ишлаб чиқарувчи корхоналар, хусусий тадбиркорлар ва кичик бизнес субъектлари дуч келаётган соҳага оид муаммоларни ўрганиш ва уларни ҳал этиш чораларини кўриш мақсадидаа Олмалиқ шаҳрида тадбиркорлар билан учрашув ташкил этилди.

Учрашувда техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳаларидаги таркибий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, соҳани халқаро андозаларга мослаштириш, стандартлардан кенг фойдаланиш муҳитини яратиш, ва тадбиркорлик субъектларига яратилган қўшимча қулайликлар тўғрисида маълумот берилди.

Ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлик субъектларига маҳсулотларни сертификатлаштириш ва метрологик хизматларни кўрсатишда ортиқча бюрократик тўсиқларни олдини олиш, кўрсатилаётган хизматларнинг ҳар бир босқичида ижрочи ва ариза берувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш мақсадидада соҳада хизматлар кўрсатиш бўйича давлат тилида яратилган singlewindow.uz, е-akkreditatsiya, e-standart ва e-metrologiya.uz ахборот тиззимларига электрон ариза бериш орқали хизмат кўрсатиш тизими жорий қилинганлиги, мазкур тизимларнинг ариза берувчилар учун қулайлиги бўйича сўз борди. Шунингдек, ушбу ахборот тизимларида лотин алифбосида ишлаш жараёнида мураккабликлар вужудга келса Агентлик тизим ташкилотлари, ҳудудий филиаллари томонидан амалий ёрдам берилиши, корхоналарда маҳсулотларни давлат тилида қадоқлаш, тамғалаш, сертификатлаштириш, метрология хизматини кўрсатиш бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш муҳимилиги айтиб ўтилди.

Шундан сўнг йиғилиш давомида бир нечта тадбиркорлик субъектлари вакиллари томонидан кўтарилган масалалар жойида кўриб чиқилди, мурожаатлар бўйича тушунтиришлар берилди.