Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Самарқанд вилоят ҳудудий тизим ташкилотлари ва вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда «Коррупция – жамият тараққиёти кушандаси» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбатида вилоят прокуратураси терговчиси С. Эргашев қатнашиб иштирокчиларга коррупциянинг жамият ривожига салбий таъсири ва мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш соҳасида олиб борилаётган ижобий ишлар тўғрисида батафсил маълумотлар берди.