Маълумки сув ресурсларининг асосий транспорт тизими бу - полиолефин қувурлар ҳисобланиб, нисбатан арзон таннархи ва узоқ муддатли эксплуатация хусусиятларини ўзгартирмаслиги билан оммабоплашган.

Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази ушбу турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи ташкилотлар билан доимий равишда ҳамкорликни амалга ошириб келади. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга мувофиқлик сертификатларини расмийлаштириш, синовларини ташкил этиш, ходимлар малакасини ошириш, халқаро стандартларни жорий қилиш масалалари устивор этиб белгиланган.

Жиззахдаги қарийиб 50 йиллик тарихга эга “Жиззах пластмасса” заводи билан «Uztest» маркази вилоят ҳудудий филиали доимий ҳамкорликда фаолият юритиб келади. Унга кўра, корхона ва «Uztest» маркази мувофиқликни баҳолаш соҳасида ҳамкорлик меморандумини имзоладилар.

Асосий мақсад икки томонлама консультатив ишларни ташкил этиш, синов лабораториялар ва ундаги мавжуд жиҳозлардан ҳамкорликда фойдаланиш, илмий – изланиш синовларини ташкил этиш, донорлик грантларни жалб қилишдан иборатдир. Бунинг натижасида амалдаги стандартларга мувофиқ катта ўлчамдаги полиэтилен қувурларини, хусусан 1200 мм диаметргача бўлган қувурлар синовларини амалга ошириш йўлган қўйилди.