ЎзТТСА ва унинг тизим-ташкилотларида хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилот фаолият кўрсатмоқда. Бундан кўзланган асосий мақсад,тизимда фаолият юритаётган хотин-қизларни ҳap томонлама қўллаб-қувватлаш, ижтимоий-иқтисодий аҳволи ва меҳнат шароитларини яхшилаш, ҳyқyқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, миллий ва маънавий қадриятларимизга асосланган ҳолда оила муносабатларини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, хотин-қизларнинг маънавиятини юксалтиришга қаратилган.

Эътиборли томони шундаки, бугунги кунда Агентлик марказий аппарати, 5та тизим ташкилоти ва вилоятлардаги 36та ҳудудий филиалларида 420дан ортиқ хотин-қизлар фаолият юритсалар, шулардан 1 та фан доктори, профессор, 2 та фан номзоди, бир нафар «Шуҳрат» медали, 1 нафар “Мўътабар аёл” кўкрак нишони соҳибаси, 5 нафари докторлик диссертацияси устида илмий-тадқиқот ишларини олиб бормоқда. Шунингдек, 10 дан ортиқ хотин-қизлар олий таълимнинг магистратура босқичида таълим оладилар.

 Агентлик тизими жамоасининг асосий ҳиссаси эркакларга тўғри келса ҳам, тизим хотин-қизларнинг 38 нафари бошқарма бошлиғи ўринбосари, бўлим бошлиғи, мудир ва сертификатлаштириш идоралари раҳбарлари ҳисобланади. Улар орасида 2021 йилда ўтказилган “Йилнинг энг фаол ёш ходими” танловида вилоятлардан 3 нафар қиз вилоят босқичи, тизим ташкилотларидан 1 нафар қиз тизим ташкилотлари ўртасида республика босқичида шарафли ўринларни эгаллаган. Ўзбекистон Стандартлар институти Матбуот котиби Зилола Хўжаниёзова эса таниқли шоира, Ёзувчилар Уюшмаси аъзоси. Ўзбекистон миллий метрология институти илмий ходими Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказилган ёш олимларни чет элга малака ошириш учун юбориш бўйича ўтказилган танловда ғолиб чиқиб, Туркияда ўз малака ва маҳоратини ошириб бориш имкониятини қўлган киритди.