Агентликнинг Самарқанд вилоят ҳудудий бўлинмалари масъуллари Давлат раҳбари ҳузурида стандартлаштириш соҳасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан йиғилишда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида бир қатор экспортёр корхоналарда бўлдилар.

Хусусан, масъуллар “Азия метал проф” МЧЖ ва «Самарқанд автомобиль заводи» МЧЖ ҚК томонидан ишлаб чиқарилиб экспортга йўналтирилган маҳсулот турлари танишиб, ушбу маҳсулотларга Европа давлатларига қўйилган талаблар, сифатни бошқариш тизимларини халқаро стандартлар асосида сертификатлаштиришнинг экспортдаги ўрни ва ГСП+ тизими доирасида маҳсулотларни экспорт қилишга берилган имтиёзлар ҳақида батафсил маълумотлар бердилар.

Бундан ташқари «Самарқанд автомобиль заводи» МЧЖ ҚКда ташкил этилган синов лабораторияси фаолияти кўздан кечирилиб, лабораторияни халқаро аккредитациядан ўтказиш бўйича тавсиялар берилиб, ҳамкорлик йўлга қўйилди.