2 июль - “Ўзбекистон Республикаси Давлат Герби” қабул қилинганлигига 30 йил тўлганлиги муносабати билан Агентликнинг Бухоро вилоятидаги тизим-ташкилотлари ходимлари иштирокида Бухоро шаҳар Адлия бўлими бошлиғи Умид Шеров ва юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти Феруза Ўмуровалар иштирокида «Давлатимиз герби – фахримиз, ғуруримиз рамзи» мавзусида учрашув ўтказилди.

Унда Давлат гербининг давлатчилигимизда тутган ўрни, унинг моҳияти, куч-қудрати, шунингдек, Гербдаги ҳар бир чизқ, элемент, Ҳумо қуши тасвири, олтин юлдуз, ярим ой шаклларининг нега қўлланилганлиги юзасидан маълумот берилди.

Шунингдек учрашувда 24 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида ҳам тушунчалар берилди.

Тадбир сўнгида ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.