ЎзТТСА Бош директори маслаҳатчиси Н.Мамадалиева Чирчиқ шаҳридаги ҳудудий филиалларда бўлиб, маънавий-марифий ишлар самарадорлигини ошириш, “Давлат тили тўғрисида”ги Қонун ҳужжатларига риоя этилишини  ўрганди.

Шунингдек, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич  ўтишни таъминлаш юзасидан олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

 Жамоа асосан ёшлардан таркиб топгани боис, лотин алифбосига ососланган ўзбек тилида иш юритилаётгани таъкидланди. Ўзбекистон миллий метрология институти, Чирчиқ филиалида ходимлар маънавиятини бойитишда идоравий кутубхонасига аъзо бўлиб, бадиий адабиётларни  тизимли ўқиш йўлга қўйилган.

Шунингдек, филиалда “Маънавият ва маърифат хонаси” ва идоравий кутубхона фондини мунтазам равишда бойитиб борилиши учун шаҳридаги марказий кутубхона билан ҳамкорликда  янги адабиётлар мунтазам равишда ражага асосан ходимлар учун етказиб берилмоқда.