ЎзТТСА тизим-ташкилотлари Жиззах вилояти ҳудудий филиалларида давлат тилига асосланган лотин алифбосида иш юритилиши бўйича ўрганиш олиб борилди.

Мазкур ўрганишда Агентлик Бош директорининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Н.Мамадалиева иштирок этиб, зарур таклиф ва тавсияларини берди. Унда ўзбек тилининг нуфузини ошириш, барча ходимларнинг иш фаолиятида  фақат давлат тили тўғрисидаги қонун ва қонуности ҳужжатлари талаблари асосида ишни ташкил этиш таъкидланди.

 Ҳудудий филиал лабораториялари янги таъмирдан чиқарилиб, барча асбоб ускуналар, кимёвий модда номлари давлат тилида ёзиб қўйилгани эътирофга сазовор.