Куннинг иккинчи ярмида МГС нинг 61-юбилей йиғилиши давом эттирилиб, унда 2021 йилда барча аъзо давлатлар билан олиб борилган ҳамкорлик ишлари ва 2022-2023 йиллардаги стратегик режалар ҳақида кенг маълумот бериб ўтилди.

Шунингдек, стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва мувофиқликни баҳолаш бўйича МГСнинг сўнгги 15 йиллик фаолияти кенг таҳлил қилинди.

Нуфузли йиғилиш давомида иштирокчи давлатлар вакилларининг мавзу доирасида олиб бораётган ишлари доирасида эришилган ютуқлар ва дуч келаётган муаммолар ҳақидаги маърузалар тингланди.

Юбилей йиғилиш давомида МГС фаолиятини шакллантириш ва ривожлантиришда қўшган ҳиссаси учун бир қатор соҳанинг миллий органлари раҳбарлари ва малакали мутахассислари фахрий белги билан тақдирланди. Улар орасида ЎзТТСА «Ўзбекистон миллий метрология институти» раҳбар ва масъуллари ҳам фахрий белги ва ёрлиқ билан тақдирланди.