Агентлик тизимидаги Ўзбекистон миллий метрология институти, Чирчиқ филиалида «Менинг Конституциям» мавзусида маърифий тадбир ўтказилди.

Унда маънавият ва маърифат маркази бош мутахассиси Д.Эргашева Республика Маънавият ва Маърифат маркази Чирчиқ шаҳар бўлинмаси раҳбари М.Тўраева иштирок этиб, Конституцияга киритиладиган ўзгартиришлар ҳақида сўз юритилди.

Шунингдек маърифий учрашувда «Чирчиқ тонги» газетаси муҳаррири, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи Р.Шералиев иштирок этиб белгиланган мавзу юзасидан ўз мулоҳазаларини билдирди ва «Ватанпарварлик», «Онага бўлган муҳаббат» мавзуларида сўз юритди.

Учрашувда миллий гвардия ва «Ватанпарвар» ташкилотлари масъуллари қатнашиб, Ўзбекистон миллий метрология институти, Чирчиқ филиали кутубхонасига янги нашр этилган «Ёшларнинг ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси» номли китобини тақдим қилдилар.

Конституцияга киритилаётган ўзгартиришлар бўйича иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.