Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.

2022 — 2026 йилларга мўлжалланган «Янги Ўзбекистон»нинг тараққиёт стратегияси ва уни «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган вазифаларни ижросига бағишланган мазкур давра суҳбатида кенгаш аъзолари ҳамда агентлик ва унинг тизим ташкилотлари масъуллари иштирок этдилар.

Унда сўзга чиққанлар юртимизда техник жиҳатдан тартибга солиш тизимига берилаётган эътибор, миллий маҳсулотларимизнинг сифати ва рақобатбардошлигини таъминлаш, ишлаб чиқарувчилар ҳамда тадбиркорлар билан ҳамкорликнинг янада кучайтиришдек долзарб вазифаларнинг самарадорлигини оширишда тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ишлаш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, таҳлилий руҳда ўтган йиғилишда жорий йилги устувор вазифаларнинг ижроси ҳамда Жамоатчилик кенгаши томонидан жорий ИИ ярим йилликда амалга ошириладиган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.