Аввал хабар қилинганидек, бугун мамлакатимизда халқаро ISO 9000 стандартлари оиласига мансуб ISO 9001 стандартини маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўз иш фаолиятида жорий қилишни ташкил этиши асосий устувор вазифалардан бири этиб белгилаб берилган.

Жорий йилнинг 23 июль куни Самарқанд шаҳрида Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва унинг Самарқанд вилоятидаги тизим ташкилотлари ҳамкорлигида экспорт салоҳиятига эга бўлган ASIA SILK WALLPAPER масъулияти чекланган жамиятга миллий ва халқаро ISO 9001 сертификати топширилди.

Корхонада ISO 9001 халқаро стандартлари талабларига мос келувчи сифат менежменти тизимини яратиш ва жорий этиш корхонанинг инвестицион жозибадорлигини ошириш ва ишончли ҳамкорлар сифатида ўз ўрнига эга бўлиш учун катта имкон беради.

Хулоса қилиб шуни таъкидлаш керакки, бугунги кунда замонавий сифат менежменти тизимини самарали жорий этган ASIA SILK WALLPAPER масъулияти чекланган жамияти ўзининг ишлаб чиқарган маҳсулотлари сифати, рақобатбардошлигини оширишлари орқали миллий бозордаги ўз позициясини сақлаб қолиши ҳамда хорижий бозорларда мустаҳкамлаб боришига замин яратади.

Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

Халқаро ҳамкорлик бошқармаси