Фарғона вилояти Марғилон шаҳридаги «Марғилон Умар текс» корхонасида ОАВ ходимлари иштирокида пресс тур бошланди.

Корхонада ташкил этилган пресс тур давомида Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги масъул ходимлари томонидан “SEDEX” халқаро сертификати топширилди. Eнгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган мазкур корхона маҳсулотлари Полша, Белоруссия, Россия, Қирғизистон ва Корея давлатларига экспорт қилинмоқда.