Унда Агентлик раҳбарияти ва тизим-ташкилотлари масъуллари иштирок этдилар. Йиғилишда соҳага оид  Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари ижросини таъминлаш, миллий маҳсулотларимиз сифатини оширишда халқаро стандартларни кенг жорий этиш, саноат корхоналари билан тизимли ишни ташкил этиш, ишлаб чиқарувчилар ҳамда тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш муҳимимлиги таъкидланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Фармони ҳамда  Президентимизнинг “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”  қарорига асосан агентлик ва тизим ташкилотларида ижро интизомини сифатли юритиш лозимлиги айтиб ўтилди.

Бунинг учун ҳар бир масъул раҳбар ва ходимлар томонидан меҳнат ва ижро интизоми талабларига риоя этилиши юзасидан назоратни янада кучайтириш,   ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси топшириқларининг бажарилиши, мурожаатларнинг қонунчилик асосида кўриб чиқилиши, ижроси сифатли ва ўз муддатида таъминланиши зарурлигига эътибор қаратилди.