Агентлик тизимидаги Ўзбекистон миллий метрология институти, Чирчиқ филиали ҳамда «УзТест» маркази ҳудудий филиали масъуллари Чирчиқ шаҳрида ўтказилаётган «Республика тармоқлараро саноат ярмаркаси» да иштирок этдилар.

Ярмарка учун жами 12 724 кв.м ер майдони ажратилган бўлиб, унда бугунги кун ҳолатига жами намойиш этиладиган маҳсулотлар сони 2 254тани ташкил этмоқда. Республика тармоқлараро саноат ярмаркасига барча ҳудудий корхоналардан  1 300 дан ортиқ иштирокчилар қатнашмоқда.

Эътиборли томони шундаги мазкур ярмарка ишида    «Олмалиқ КМК» АЖ, «Навоий КМК» АЖ, «Ўзметкомбинат» АЖ, «Ўзкимёсаноат» АЖ, «Ўзчармсаноат» уюшмаси, «Ўзавтосаноат» АЖ каби кўплаб йирик корхоналар ўз маҳсулотлари билан иштирок этишмоқда.

Чирчиқ филиали мутахассислари ярмаркада иштирок этиб,  ҳудуддаги  барча ишлаб чиқариш  корхоналар билан стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш масалаларида музокаралар олиб бориб ҳамкорликда ишлаш бўйича келишиб олинди.