Маълумки, жорий йилнинг 13 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида стандартлаштириш ва сертификатлаштириш соҳаларини ривожлантиришга қаратилган йиғилишда озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят марказларидаги 14 та лабораторияни халқаро аккредитациядан ўтказиш, 13 та ҳудудий агрокимё лабораториясини замонавий жиҳозлаш бўйича топшириқлар берилди.

Мазкур топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, Агентлик тизимидаги Ўзбекистон миллий метрология институти, Бухоро филиалида  метрологик хизмат кўрсатиш лабораторияси ва хоналари капитал таъмирдан чиқарилди.

Лаборатория мустақиллик байрамига муносиб туҳфа бўлди. Байрам арафасида ташкил этилган тадбир олдидан институт лабораторияларида давлат тилида иш юритилиши ва давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминланиши юзасидан мониторинг ўтказилди. Лабораториядаги барча асбоб ускуналарнинг тавсифлари лотин алифбосига асосланган давлат тилида ёзилган.

Жумладан, «ЎзТест» маркази «Озиқ-овқат лабораторияси» Бухоро филиалида янгидан  модернизация қилинадиган озиқ-овқат, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари синов лабораторияси дунёнинг исталган мамлакатидаги синов лабораторияси билан рақобатлаша оладиган даражага етказилди. Лаборатория Ўзбекистон Республикасининг ўттиз бир йиллигига муносиб туҳфа бўлди.

Соҳадаги хизмат кўрсатиш секторларида тадбиркорлик субъектлари ва аҳолига метрологик хизмат кўрсатишнинг шаффоф ҳамда тўлиқ давлат тилида рақамлаштирилган янги тизими жорий қилинган.

Филиалда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, идоравий кутубхона фаолияти билан ҳам яқиндан танишилди. Лотин алифбосига асосланган давлат тилида иш юритишга тўлиқ ўтилганлиги гувоҳи бўлинди.