Агентлик тизимидаги Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази, Жиззах ҳудудий бўлинмаси масъуллари Пахтакор туманида жойлашган «Paxtakor Teks» корхонасида бўлиб, «ОEKO TEX” – 100 халқаро стандартининг жорий этиш ва талаблари бўйича маълумот бердилар. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, «Paxtakor Teks» корхонаси ҳозирда калава ип маҳсулотларини Россия, Хитой, Туркия, Эрон, Италия давлатларига экспорт қилмоқда.

Корхона масъуллари билан суҳбат жараёнида тадбиркорларга яратиб берилаётган имтиёз ва имкониятлар юзасидан ҳам маълумотлар берилди.