«Жиззах»махсус индустриал зонасида инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги мутасаддилари ҳамда масъул ташкилотлар ҳамкорлигида вилоятидаги янги автомобиль заводини ташкил этиш бўйича инвесторлар билан бўлиб ўтган учрашувда  «УзТест» маркази, Жиззах филиали мутасаддилари иштирок этдилар.

Учрашувда иштирокчиларига Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йилдаги «Муомалага чиқарилаётган ғилдиракли транспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисида»ги умумий техник регламенти ҳамда соҳага оид бошқа масалалар бўйича тушунчалар берилди.