Агентлик ва унинг тизим-ташкилотлари ҳамда ҳудудий филиалларида Мустақиллигимизнинг ўттиз бир йиллигига бағишлаб “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” мавзуларида маданий-маърифий учрашув ва давра суҳбатлари ўтказилмоқда.

Бугун Фарғона вилояти ҳудудий филиалларида ташкил этилган учрашувда ходимларни яқинлашиб келаётган Давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрами билан табриклаб, жамоада ўзининг меҳнатсеварлиги, билимдонлиги, ўз ишига масъуллият билан қараётган бир гуруҳ ходимлар рағбатлантирилди.

Шу билан бирга, бу йил фарзандлари илк бора мактабга бораётган ходимларга ўқув қуролари жамланмаси ҳам топширилди.

Тадбир сўнгида ходимлар билдирилган эътибор учун ўз миннатдорчиликларини билдириб, мактаб совғасини олган фарзандлар келгусида аъло баҳоларга ўқиб, юртимиз тараққиёти учун муносиб ҳисса қўшадиган инсонлар бўлиб вояга етишларига ваъда бердилар.