Мустақиллик байрами муносабати билан Ўзбекистон миллий метрология институти ва «УзТест» маркази Чирчиқ филиалларида «Икки авлод учрашуви» устоз-шогирд анъаналарини мужассам этган учрашув ташкил этилди.

Учрашувга соҳага кўп йиллар ўз ҳиссасини қўшган устозлар А.Фозилов  ва И. Ҳожиевлар таклиф этилди.

 Учрашув баҳонасида меҳмонларни мустақилликнинг 31 йиллик байрами билан табриклаб, бундай маърифий учрашувлар маънан, тарбиявий жиҳатдан улкан аҳамият касб этиши таъкидланди.

Катта амалий тажрибага эга устозлар «Устоз-шогирд» анъанасини давом эттириш зарурлиги, ёш ходимларга тажриба алмашиш бўйича фахрийлар ташаббус кўрсатиши ва ходимлар ҳам оғишмай соҳа фидойиларидан ўрнак олишлари зарурлиги алоҳида таъкидлади.

Икки авлод учрашуви ёш ходимларнинг маънавий билимини бойитиб, уларнинг қалбида она Ватан ҳамда танлаган касбига садоқат туйғуларини мустаҳкамлаши айтиб ўтилди.

Учрашув сўнггида ўзлари каби ҳалол меҳнат ва обрў-эътибор билан нафақага чиқиб, умргузаронлик қилиш барча ходимларга ҳам насиб қилсин дея яхши ниятлар қилинди.