“UzТеst” маркази Самарқанд филиали мутахассис ходимлари томонидан корхона ва ташкилотларда, айниқса хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича стандарт талаблари ва сертификатлаш қоидалари бузилишига йул қўймаслик ва уларнинг олдини олиш максадида қонунчилик ва ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар, шунингдек, халқаро ва миллий стандартлар талабларининг мазмун моҳияти ва қонунбузилишлари оқибатлари бўйича тушунтириш, профилактика ишлари, шунингдек, ўқув семинарлар олиб борилмокда.

Марказнинг сифат менежменти тизимларини сертификатлаштириш идораси раҳбари Ф.Шокирова Навоий вилоятида тадбиркор хотин-қизларга халқаро стандартлар талаблари билан таништирган ҳолда халқаро ИСО 9001 стандарти талабларига риоя этиш ва  ушбу стандарт талабларига биноан сифат менежменти тизимларини жорий эжтиш ва сертификатлаштириш мавзусида ҳамкорликда ўқув курслари ўтказди. 

Семинар давомида тадбиркорликни энди бошлаётган хотин-қизларни қизиқтирган саволларига тегишли жавоблар берилди ва тарқатма материаллар билан таъминланди.