Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13 июндаги  “Стандартлаштириш соҳасида амалrа оширилаётган ишлар самарадорлигини ошириш чора-талбирлари тўғрисида” ги видеоселектор йиғилишида Ўзбекистон техник жихатдан тартибга солиш агентлигига корхона ва ташкилотларнинг мутахассисларин ўқитиш топшириғи берилган эди.

Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан тадбиркорлик субъектлари ва саноат корхоналари мутахассисларини халқаро стандарт талаблари бўйича ўқитиш ташкил этилди.

Унга кўра, Агентликнинг Қорақалпоғистон ҳудудий филиаллари томонидан шаҳар ва туманларда фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари ва саноат корхоналари ҳамда маҳаллий экспортёр корхоналар вакилларига халқаро стандартлар талаблари бўйича ўқув курслари ўтказилмоқда.

Ўқув курсида техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш, ўз маҳсулотларини экспортга йўналтираётган корхоналарга кўрсатилаётган амалий кўмак, маҳсулотларни синовдан ўтказиш ва метрология миллий тизимини янада ривожлантириш, тадбиркорлик муҳитини тубдан яхшилаш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтириш мақсадида катор ишлар олиб борилаётганлиги тўғрисида марузалар қилинди.