Жорий йилнинг 12 сентябрь куни «Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг стандартлаштириш ва метрология соҳасини халқаро амалиётга мувофиқ салоҳиятини кучайтириш» грант лойиҳасини амалга ошириш  доирасида Латвия Стандартлар институти экспертлари К.Миласевикс (K.Milasevics), И. Пилманис (I.Pilmanis), С.Витолина (S.Vitolina)  билан учрашув бўлиб ўтди. Мазкур грант лойиҳа Ўзбекистон Республикасининг Латвиядаги элчихонаси кўмагида амалга оширилмоқда.

Учрашувда лойиҳа доирасида стандартлаштириш соҳасида икки томонлама ҳамкорлик асосида амалга ошириладиган ишлар, соҳа бўйича мутахассисларни

қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, Агентлик ва унинг тизимида ходимлар, тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналари уюшмасига аъзо корхоналар, тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотларини мувофиқлигини баҳолаш идоралари учун  ўқув семинари ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.

Шу мақсадда жорий йилнинг 14 сентябрь куни Агентлик ва унинг тизимида ходимлар, тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналари уюшмасига
аъзо корхоналар, тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотларини мувофиқлигини баҳолаш идоралари учун  ўқув семинари ташкил этишга келишилди.

«Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази» давлат муассасаси  лабораториялар техник базаси билан яқиндан таништирилди.

Марказда яратилган инфратузилма, лабораториялардаги шарт-шароитлар халқаро стандартлар ва меъёрий талабларга мослиги Латвия Стандартлар институти экспертлари томонидан томонидан эътироф этилди.

Латвиялик экспертлар томонидан бугунги кунда Ўзбекистон ҳудудларида замонавий лаборатория инфратузилмаларини ташкил этилсалар экан, кадрлар масаласи, уларнинг малакаси катта аҳамиятга эга эканлиги қайд этилди.

Тадбир якунига кўра, соҳа йўналишларда икки томонлама кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни  фаоллаштиришга келишилди.

Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги
Халқаро ҳамкорлик бошқармаси