Ўзбекистон стандартлар институтида «Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг стандартлаштириш ва метрология соҳасини халқаро амалиётга мувофиқ салоҳиятини кучайтириш» грант лойиҳасини амалга ошириш доирасида Латвия Стандартлар институти экспертлари К.Миласевикс, И. Пилманис, С.Витолина иштирокида ўқув-семинари ташкил этилди.

Тадбирда Агентлик ва унинг тизим ташкилотлари ходимлари, тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналари уюшмасига аъзо корхоналари, тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотларини мувофиқлигини баҳолаш идоралари, давлат ва хусусий сектор мутахассислари иштирок этди.

Ўқув семинарда Европа Иттифоқида қўлланиладиган стандартлар, стандартларни қабул қилиш ва жорий этиш механизмлари, техник қўмиталар фаолияти, текстиль ва бошқа турдаги маҳсулотларга қўйилган талаблар, СE маркировкаси тўғрисида батафсил тушунтиришлар берилди.

Ўқув-семинар иштирокчилар томонидан ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан керакли жавобларни олишди.

Тадбир якунига кўра, соҳа йўналишларда икки томонлама кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни фаоллаштиришга келишилди.

Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги
Халқаро ҳамкорлик бошқармаси