Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳамда  Латвия стандартлар институти раҳбари К.Миласевикс, экспертлар И.Пилманис, С.Витолина ва Латвия Метрология институти раҳбари Л.Марина, экспертлар И. Филдмен ва Р.Захаровс билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда лойиҳа доирасида икки томонлама ҳамкорлик асосида стандартлаштириш, ва метрология соҳасида амалга оширилган ишлар,
кун тартибидаги масалалар, икки мамлакат ўртасида соҳа йўналишларида ўзаро манфаатли шерикликни янада чуқурлаштириш бўйича навбатдаги амалга оширилиши лозим бўлган ишлар  муҳокама қилинди.

Тадбир якунига кўра, соҳа йўналишларда икки томонлама кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни  фаоллаштиришга келишилди.

Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги
Халқаро ҳамкорлик бошқармаси