Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Фарғона вилояти ҳудудий бўлинмалари ва Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерасияси вилоят  бўлими ва бошқа масъуллар ҳамкорлигида журналистлар учун “Истеъмолчилар мурожатларида қайси соҳалар бўйича муаммолар кўпроқ кўтарилмоқда” мавзусида пресс тур ташкил этилди.

Тадбирда Агентликнинг ҳудудий филиал масъуллари Давлат назорати департаментининг Фарғона бўлими, метролгия, маҳсулотларни сертификатлаштириш борасида вилоятда амалга оширилаётган ишлар ҳақида  маълумот бердилар.

Журналистлар филиаллардаги мавжуд синов ва метрология лабораториялари фаолияти билан танишиб, юридик ва жисмоний шахсларнинг маиший ва улгуржи ичимлик ва иссиқ сув ҳисоблагичларини қиёслашдан ўтказиш лабораторияси фаолияти билан танишдилар.  Шу жойни ўзида меҳмонларни қизиқтирган саволларига жавоб берилди.

Шунингдек,тадбиркорларга яқиндан ёрдам бериш мақсадида, логистика хизматларини кўрсатиш учун филиалга сотиб олинган махсус  автомашина ҳақида маълумот берилди. Бундан ташқари босим, ҳарорат ва масса ўлчаш воситаларини қиёслаш ва калибрлаш лабораториялари фаолияти бўйича ҳам мутахассислар  мехмонларга маълумот бердилар.

Меҳмонлар “Ўз тест” маркази, вилоят бўлими озиқ-овқат синов лабораторияси фаолияти билан ҳам яқиндан танишиб, маҳсулотларни сертификатлаштириш билан боғлиқ жараёнлар ҳақида тўлиқ маълумот берди.Синов жараёнлари юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.

Тадбир якунида, меҳмонлар билан ходимлар ўртасида давра суҳбати уюштирилди. Икки тараф томонидан берилган саволларга тўлақонли жавоблар берилди. Бундан кейин ҳам шундай тадбирларни ҳамкорликда ташкил этиш бўйича келишиб олинди.