ЎзТТСА масъуллари  Бекобод туманидаги "XON QIZI“ корхонасида бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишдилар. Корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган  тайёр тикув маҳсулотлари «Енгил саноат маҳсулотлари хавфсизлиги тўғрисида»ги умумий техник регламенти талаблари асосида тўлиқ синовдан ўтказилди ва 21 номдаги маҳсулот учун мувофиқлик сертификати топширилди.

 Тадбир давомида корхона вакилларига мутахассислар томонидан қонунчиликдаги ўзгаришлар ва тадбиркорларга берилган имконият ва имтиёзлар, тушунчалар, янгиликлар ва кўрсатиладиган хизматлар тўғрисида батафсил маълумот бердилар.

Корхона томонидан юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришда техник регламент, халқаро стандарт ва метрология талабларига риоя қилган ҳолда амалга ошириш зарурлиги ҳамда ишлаб чиқариш жараёнларида маҳсулотларни экспорт қилиш учун ISO, OEKO TEX ва SEDEX халқаро стандартлари асосида сертификат ва рухсатномалар олишда амалий ёрдам кўрсатилиши айтиб ўтилди. Шунингдек,  Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги «Реклама тўғрисида»ги Қонуни мазмун моҳияти, маҳсулотларни реклама қилишда эътибор қаратилиши зарур бўлган масалалар ҳақида тушунтиришлар берилди.