Ўзбекистон миллий матбуот марказида Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳузуридаги Ўзбекистон миллий метрология институти ҳамда «Ўзсувтаъминот» АЖ ҳамкорлигида «Сув ҳисоблагичларни даврий қиёсловдан ўтказишдаги муаммо ва ечимлар» мавзусида матбуот анжумани ўз ишини бошлади.

Тадбирда «Ўзсувтаъминот» АЖ ва Ўзбекистон миллий метрология институти масъул ходимлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар иштирок этмоқда.

Таъкидланганидек, сўнгги пайтларда ичимлик суви истеъмолчиларига хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш, уларга қўшимча қулайликлар яратиш, шу жумладан сув ҳисоблагичларини даврий қиёслашдан ўтказиш тартибини соддалаштириш, бу борада юзага келаётган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича бир қатор амалий ишлар бажарилди.

Тадбир давомида журналистлар мутахассислардан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олмоқдалар.