Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг машинасозлик, электротехника ва авиация саноатини ривожлантириш ва маҳсулотларни стандарташтириш масалалари Комплекси таркибидаги идора ва хўжалик бирлашмалари раҳбарларининг 2015 йил 2-ярим йиллик учун Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги шаҳар ва туманларда жисмоний ва юридик шахслар вакиллари сайёр қабул режасига асосан, “Ўзстандарт” агентлиги раҳбариятининг мазкур масаллар юзасидан сайёр қабули давом этмоқда.  
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, режага асосан шу кунгача Республикамизнинг Қўнғирот тумани, Самарқанд шаҳри, Фарғона тумани, Чирчиқ шаҳри Гулистон тумани ҳамда Жиззах ва Қарши туманларида учрашувлар ўтказилди. 
Навбатдаги қабул эса 19 ноябр куни Наманган шаҳрида ўтказилди. 
Жойларда ташкил этилаётган учрашувларда жисмоний ва юридик шахслар иштирок этиб, ўзларининг қизиқтираётган саволларига жавоб олмоқдалар. Хусусан, “Ўзстандарт” агентлиги тизимига тегишли бўлган Ўлчов воситалари устидан Давлат метрологик текшируви, Корхоналарга сифат тизимини жорий этишнинг афзалликлари, Сертификатлаштириш идораларининг фаолияти ва Стандартлаштириш ва метрология йўналишларидаги янгиликлар ҳамда соҳани ривожлантиришга қаратилган меъёрий хуқуқий хужжатларнинг аҳамиятига доир янгиликлардан хабардор бўлмоқдалар. 
Наманган шаҳрида ўтказилган навбатлаги учрашувда “Ўзстандарт” агентлиги бош директори иштирок этиб, Республикамиздаги тадбиркорлик  фаолиятига берилаётган эътибор ва мазкур тизим Президентимиз томонидан қўллаб-қувватларнаётганлиги сабабли ҳозирга келиб ўзининг ижобий самарасини бераётганлигига эътибор қаратди. Эътиборли томони шундаки, учрашувда Наманган Муҳандислик технологиялари Институтининг бир гуруҳ талабалари ва профессор ўқитувчилари қатнашиб “Ўзстандарт” агентлиги тизимига яқин бўлган йўналишларида таҳсил олаётган талабаларнинг ишлаб чиқариш амалиётлари ва кейинчалик мутахассисларни Наманган Стандартлаштириш ва мерология бошқармаси ва Синов ва сертификатлаштириш  марказларига ишга жойлаштириш масалалрида ҳам ҳамкорлик режаси тузилди. 
Албатта бундай очиқ ойдин тарзда ташкил этилаётган сайёр қабуллар мамлакатимизда тадбиркорларга яратилаётган имтиёзлар, сифатли махсулотлар ишлаб чиқаришга берилаётган эътибор ва қулай ишбилармонлик муҳитини шакиллантиришга хизмат қилади.