Мамлакатимизда тинчликни мустаҳкамлаш, халқимиз фаровонлигини таъминлаш, кексаларни эъзозлаш, эртамиз эгаларини баркамол этиб вояга етказишга давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида эътибор қаратилмоқда.

Агентлик тизимидаги Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази, Қорақалпоғистон филиали ташаббуси билан тизимда кўп йиллар мобайнида хизмат қилган фахрий ходимлар билан ёшларнинг учрашувлари тизимли равишда йўлга қўйилган.

Унда устоз-шогирд мактабининг аҳамияти, соҳада фидойилик кўрсатган ходимлар билан ёшлар учрашиб, ўзлари учун керакли маълумотларга эга бўлмоқдалар. Иш жараёнида нималарга эътибор бериш кераклиги, айниқса аждодларга муносиб авлод бўлиш, юртимиз тараққиётига дахлдорлик ҳисси билан яшаш ҳар биримизнинг, айниқса, ёшларнинг муқаддас бурчи эканлиги фахрийлар томонидан қайд этиб ўтилди.