Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг “SMIIC” ташкилоти билан олиб борилган ҳамкорлиги натижасида грант танловда ходимларимиз муваффақиятли ўтдилар.

Натижада, агентлик Халқаро ҳамкорлик бошқармаси етакчи мутахассиси, “UzTest” маркази сифат назорати марказий лабораторияси бошлиғи ҳамда “UzTest” маркази Бухоро ва Наманган филиали мутахассислари Қозоғистонда МДҲ давлатлар мутахассислари учун ташкил этиладиган тренинг-семинарда иштирок этиш имкониятига эга бўлдилар.