Давлат тилининг ҳаётимиздаги ўрни ва нуфузини ошириш, ўзбек тилини сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий жабҳаларда тўлақонли жорий этиш ҳамда фаол қўлланишини рағбатлантиришга қаратилган «Қадринг баланд бўлсин, она тилим» Республика танлови доирасида Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳамда қуйи тизимларида Ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш олиб борилди.

Ўрганиш давомида вазирлик ҳамда агентликда давлат тилида иш юритилиши қандай даражада эканлиги ва тизимдаги ютуқ ва камчиликлар ўрганилди.

Шунингдек, Ишчи гуруҳ Ўзбекистон миллий метрология институти, Давлат назорати Департаментида ҳам бўлиб, лабораторияларидаги асбоб-ускуналарнинг паспортларини давлат тилида лотин алифбосида берилганлиги ҳам иш юритиш ҳужжатларига алоҳида аҳамият бердилар, ходимлар билан суҳбатлашдилар.