Агентлик тизимидаги Ўзбекистон миллий метрология институти, Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази Бухоро ҳудудий муассасалари Бухоро муҳандислик-технология институти билан ҳамкорликда назарий ва амалий билимлар натижадорлигини оширишга эътибор қаратилмоқда.

Бунда метрология, стандартлаштириш ва маҳсулот сифат менежменти йўналишларида бакалавриат таълим йўналиши ўқув жараёнининг сифатини ошириш, фанлар ва ўқув дастурларини такомиллаштириш, тажриба алмашиниш ҳамда томонларнинг мутахассис кадрлари ва профессор-ўқитувчилар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун Меморандум имзоланган эди.

Унга кўра, талабаларнинг билим кўникмаларини ошириш, таълимни ишлаб чиқариш билан узвийлигини таъминлаш, мақсадида, Ўзбекистон миллий метрология институти, Бухоро филиалида институтининг «Метрология ва стандартлаштириш» кафедраси ташкил этилиб, режа-жадвал асосида талабаларнинг амалиёт дарсларини олиб бориш йўлга қўйилди.

Бугунги кунда кафедранинг кундузги ва сиртқи бўлим талабаларига филиал лабораторияларида яратилган шароитлар бўйича тўлиқ маълумот берилди ва малакали мутахассислар томонидан амалиёт дарслари олиб борилмоқда.