Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ходими Жанубий Корея Республикасида жойлашган денгиз маҳсулотларидан биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқарадиган «КОР ОК-БИО» корхонасида бўлди.

Биологик фаол қўшимчаларни хавфсиз ва сифатли ишлаб чиқаришда сифат менежмент тизими стандартлари (ИСО 9001, ИСО 14001, ҲАCCП ва ГМП/ГЛП)ни жорий этиш тажрибаси ўрганилди ҳамда мамлакатимизда очилиши режалаштирилган корхонада халқаро сифат менежмент тизими стандартлари жорий этилиши каби масалалар келишиб олинди.

Маълумот учун: ушбу корхона томонидан Наманган вилоятида ўз филиалини очиш учун 2,4 млн. долларлик инвестиция киритилмоқда.