Навоий вилояти ҳокимлиги томонидан ташкил этилган металлургия, қурилиш материаллари, кимё саноати ва электротехника йўналишларидаги «Навоий вилояти ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси» ўтказилди.

Тадбирда 1500 дан ошиқ маҳсулотларни ишлаб чиқариб, ички бозорга, саноат корхоналарига етказиб бериш ҳамда чет мамлакатларга экспорт қилиш билан шуғулланиб келаётган тадбиркорлик субъектлари қатнашди.

Тадбир давомида Давлат назорати Департаменти Навоий вилояти бўлими ходимлари томонидан тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан соҳа юзасидан суҳбатлар ўтказилиб, улар берган савол ва таклифларига атрофлича жавоб берилиб, стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, сертификатлаштириш ва метрология соҳалари бўйича тегишли тушунтиришлар берилди.