Божхона брокерлар уюшмаси ва Давлат Божхона қўмитаси ҳамда масъул вазирлик ва идораларнинг мутахассислари иштирокидаги давра суҳбатида божхона қонунчилигига киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар ҳамда ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига яратилган қулайлик ва янгиликлар, шунингдек, ишлаб чиқилган янги электрон дастурлар тўғрисида тақдимотлар ўтказилди.

Мазкур давра суҳбатида, техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг масъуллари томонидан мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги ўзгаришлар ҳамда имтиёзлари тўғрисида иштирокчиларга тушунча берилди.

Шу билан бирга, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари томонидан мувофиқликни баҳолаш соҳасида вужудга келаётган ноаниқликлар юзасидан берилган саволларга масъул мутахассислар томонидан жавоб берилди.