Жорий йилнинг 20-22 октябрь кунлари Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Бошқарма бошлиғи А.Асқаров Бишкекда Қирғизистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги, ва қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги органик деҳқончилик бошқармаси, Кореянинг Қирғизистон Республикасидаги “KOICA” халқаро ҳамкорлик агентлиги, шунингдек, юридик шахслар уюшмаси “Қирғизистон ўрмон ва ердан фойдаланувчилар уюшмаси” кўмагида “ORGANIC EXPO-2022” кўргазмаси доирасидаги форумда иштирок этди.

Мазкур форумда техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги масъули томонидан Европа бозорига Органик маҳсулотлар экспортини янада кенгайтириш, ишлаб чиқарувчиларга қулай шарт-шароит яратиш мақсадида, Ўзбекистонда ҳукумат томонидан ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинганлиги ҳамда имтиёзлари тўғрисида иштирокчиларга тушунча берилди.

Форумда Ўзбекистонда Органик маҳсулотларни ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш бўйича тажриба алмашилди.