Агентлик тизимидаги Ўзбекистон миллий метрология институти ташаббуси асосида тизим-ташкилотлари ходимлари учун «Синов ва калибрлаш лабораториялари компетентлигига қўйиладиган умумий талаблар» стандарти бўйича ўқув семинар тренинги ўтказилди.

Унда Латвия миллий метрология маркази, Метрология буюроси бошлиғи ва сифат бўйича менежери Л.Марина ҳамда метрология буюроси бошлиғи ўринбосари ва техник менежери М.Бамбитис экспертлари янгидан ташкил этилган «метрология лабораториялари» ва «озиқ овқат маҳсулотларини синаш лабораторияси» фаолияти билан танишдилар.

Тадбирда халқаро экспертлар томонидан лабораторияларда ишловчи ходимлар малакасини янада ошириш, уларнинг замонавий синов усулларини тўлиқ ўрганишлари учун Латвия миллий метрология маркази ва ривожланган Европа давлатларида фаолият олиб бораётган шу турдаги лабораторияларда малака ошириб келишларини ташкил этиш тўғрисида таклифлар билдирилди.

Шунингдек меҳмонлар Бухоронинг диққатга сазовор жойлари билан танишдилар.