Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳузуридаги Ўзбекистон аккредитация маркази ташаббуси билан "Аниқ ўлчашлар – сифат ва хавфсизлик кафолати" мувофиқликни баҳолаш органларининг аккредитациядан ўтиш жараёни» мавзусида ОАВ ходимлари учун пресс-тур ташкил этилди.
Тадбир жараёнида журналистлар агентлик ҳузуридаги “UzTest” маркази ҳамда Ўзбекистон миллий метрология институти таркибидаги бир қатор лабораторияларнинг фаолияти танишдилар.
Шунингдек, Аккредитация маркази мутахассислари маҳсулотлар сифатини таъминлашда мувофиқликни баҳолаш органларининг аккредитациядан ўтганликлари ишонч уйғотишини таъкидлаб ўтдилар. Зотан, аккредитациядан ўтган лабораториянинг сертификатини олган маҳсулотлар хориж бозорларига техник тўсиқларсиз кириб бориш имкониятига эга.
Пресс-тур давомида бир қатор маҳсулотлар сифатининг халқаро стандартлар талабларига кўра синовдан ўтиши жараёнлари намойиш қилинди.